O'tkazib yubormang

Нацистларнинг махфий бошпанаси топилди

Аргентиналик археологлар Аргентинадаги жунглиларнинг олис ҳудудларида Иккинчи жаҳон урушида нацистлар томонидан мағлубиятга учраш эҳтимолига қарши қурилган бошпаналар топилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

images

Аргентинанинг шимолий қисмида учта бино қолдиқлари топилган. Буэнос-Айрес университети тадқиқотчилари шу ердан 1938-1941 йилларда чиқарилган немис тангалари ҳамда “Германияда ишлаб чиқарилган” ёзуви бор чинни ликопчани ҳам топишган.

“Иккинчи жаҳон уруши авжига чиққанда нацистлар урушда мағлубиятга учраш эҳтимолига қарши олий мартабали раҳбарларнинг беркиниши учун чўлда, тоғда, қоя ва жунглиларда бошпаналар қуриш бўйича махфий лойиҳани ишлаб чиқишгани тахмин қилинмоқда”, дейди археологлар гуруҳи раҳбари Даниэль Шавелзон.

Бошпаналар нацистлар томонидан ўзининг асл мақсади бўйича ишлатилмаган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter