Руминия жорий йилнинг апрелидан Россия газидан воз кечиши мумкин. Руминия энергетик тартибга солувчи агентлиги раҳбари Николай Хаврилецга иқтибос келтирган ҳолда Economica порталининг хабар беришича, Руминияда бир неча ўн йиллар давомида биринчи маротаба табиий газ импортидан воз кечиш ҳамда аҳолининг эҳтиёжларини ички захиралар ҳисобига тўлиқ қоплашга муваффақ бўлинди.
Бу ҳолат энергиясамарадорликни кучайтириш ва мамлакат саноатининг газ истеъмол қилишини камайтириш ҳисобига эришилди.
Айни пайтда Руминия йилига 10-11 млрд кубометр газ истеъмол қилади, улардан 400 млн кубометрни Россия етказиб беради. Қолган газ Руминиянинг ўзида, асосан Petrom ва Romgaz компаниялари томонидан қазиб олинади.