O'tkazib yubormang

АҚШ Федерал суд маркази директори Ўзбекистонга ташриф буюради

Америка Қўшма Штатлари Федерал суд маркази директори, федерал судья Жереми Фогел жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонга расмий ташриф буюришни режалаштирган.

фогел-700x357

“Ўзбекистоннинг суд ҳокимияти вакиллари билан сермаҳсул музокаралар олиб бормоқдамиз. Судьялар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масаласи шулар жумласидандир. Ўзбекистонда суд – ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти билан батафсил танишиб чиқдик. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш ва суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш борасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар таҳсинга лойиқдир”, деб таъкидлади Фогел.

Унинг айтишича, Федерал суд маркази ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликни давом эттириш ва янада мустаҳкамлашга тайёр.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter