O'tkazib yubormang

Кэмерон Буюк Британия бош вазирлигига қайта номзод кўрсатмайди

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат бош вазири лавозими учун учинчи бор курашмаслигини маълум қилгани ҳақида BBC хабар бермоқда.

“Мен айтганимдек, иккинчи муддатимни якунлайман ва янги етакчи учун вақт етиб келди деб ҳисоблайман”, – дейди Кэмерон BBCга берган интервьюсида.

Бош вазир ўзидан кейин мазкур лавозимга даъвогарларни санаб ўтди. Жумладан, мамлакат ички ишлар вазиири Тереза Мэй, молия вазири Жорж Осборн ва Лондон мэри Борис Жонсон.

03-143devid-cameron

Британияда умумий сайлов жорий йилнинг 7 майида бўлиб ўтади.

Консерваторлар партияси етакчиси бўлган Кэмерон бош вазир лавозимини 2010 йилнинг 11 майидан буён бошқариб келмоқда.

.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter