O'tkazib yubormang

Покистон ядровий қурол ишлаб чиқармоқчи

Покистон тактик ядровий қурол билан қуролланиши лозим, деб айтди Покистон миллий қўмондонлик бошқармаси маслаҳатчиси Холид Кидвай. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

agni_missile_20100830

Кидвайнинг айтишича, тактик ядровий қуролнинг ишлаб чиқилиши Покистонга Ҳиндистон билан ядровий урушнинг олдини олиш учун кўмак беради. Кидвай Вашингтондаги анжумандаги нутқида ядровий ушлаб туриш Жанубий Осиёда урушни бартараф этишга ёрдам бергани, янги ишланмалар эса бу ҳаракатларнинг янада самаралироқ бўлишига ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Кидвай бундай ишланмалар кўпроқ ҳарбий салоҳиятга эга бўлган Ҳиндистон томонидан тажоввуз қилиниши таҳдиди туфайли олиб борилаётганини айтиб ўтди. Шу билан биргаликда, ҳиндистонлик расмийлар Покистонга ҳужум қилиниши имконини инкор этишмоқда ҳамда барқарорсизлантирувчи омил бўладиган тактик ядровий қуролни ишлаб чиқармасликларини таъкидлаб ўтишди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter