O'tkazib yubormang

Сингапурда бугундан мотам эълон қилинди

 Мустақил  Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю 5 февраль куни  касалхонага ётқизилган, унинг ўткир зотилжам касаллигига чалингани айтилган эди. У якшанбадан душанбага ўтар кечаси вафот этди.

03-251

  Бу ҳақда унинг ўғли, мамлакатнинг ҳозирги бош вазири Ли Сян Лун маълум қилди. “Бош вазир Сингапурнинг биринчи бош вазири, жаноб Ли Куан Юнинг вафот этганини чуқур қайғу билан маълум қилади. Жаноб Ли Сингапурнинг бош шифохонасида осойишталик билан ҳаётдан кўз юмди”, дейилади бош вазир номидан тарқатилган хабарда. Бош вазир матбуот хизмати 18 март куни Ли Куан Юнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида баёнот берди.

Ли Куан Ю билан видолашув 25 мартдан 28 мартга қадар парламент биносида бўлиб ўтади. Дафн маросими 29 март куни маҳаллий вақт билан 14.00да ўтиши ҳақида маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ли Куан Ю 1959 йилда Сингапур мустақилликка эришгач, биринчи бош вазир этиб тайинланган эди. У Сингапурни 31 йил (1959–1990 йиллар) давомида бошқарар экан, мамлакат “иқтисодий мўъжизаси”нинг ижодкори сифатида тан олинади. Бу мўъжиза туфайли Сингапур қолоқ давлатдан иқтисоди тараққий этган ва молиявий марказлардан бири бўлган  мамлакатга айланган эди.

Айни дамда жаҳон ҳамжамияти таъзия билдирмоқда. Япония бош вазири Синдзо Абэ биринчи бош вазир Ли Куан Ю вафоти муносабати билан Сингапур хукуматига таъзия билдирди. “У сингапурнинг отаси эди. У Осиёнинг буюк арбобидир” дейилади Синдзо Абэнинг таъзиясида. АҚШ президенти Барак Обама Ли Куан Юни “тарих титани” ва “Осиё масалалари бўйича буюк стратег” деб атади. У мархумнинг оила аъзоларига таъзия изхор қилар экан, АҚШ буюк инсоннинг йўқотган Сингапур халқи билан хамдард эканини таъкидлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати баёнот берди. “Шахсан мен Ли Куан Юнинг қарашлари ва донишмадлигини юксак қадрлар эдим”, дейилади Барак Обама баёнотида.

Малайзия бош вазири Нажиб Тун Разақ хам Сингапур халқига ўзининг чуқур таъзиясини билдирди. “Унинг ютуқлари беқиёс эди. У ўзидан катта мерос қолдирди”, дейилади Малайзия хукумат рахбари баёнотида. Филиппин президенти Бенигно Акино эса умри давомида халқига халол хизмат қилган Ли Куан Ю билан сингапурликлар фахрланиса арзийди, деди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда Ли Куан Ю икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг асосчиси экани қайд қилинади.

БМТ бош котиби  Пан Ги Мун йўллаган таъзияда Ли Куан Ю Осиё учун афсоновий сиёсатчи бўлгани таъкидланади. Унинг фикрича, Сингапур ўз мустақиллигининг 50-йиллигини нишонлар экан, мамлакат асосчисини хурмат билага ёдга олади.

 

.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter