O'tkazib yubormang

Украина 1 апрелдан Россиядан газ сотиб олишни тўҳтатади

Украина 1 апрелдан Россиядан табиий газ сотиб олишни тўҳтатиши ҳақида Украина энергетика ва кўмир саноати вазири Владимир Демчишин Киевдаги матбуот анжуманида маълум қилган.

0001280gaz

 Унинг сўзларига кўра, Европадан импорт қилинаётган газ Россиядан сотиб олинаётган газ нархидан арзонроқ экан. Хусусан, 2015 йилда Украинага Европадан импорт қилинган табиий газнинг 1 минг куб.м. учун ўртача 322,5 доллар (2014 йил декабридан 341,2 доллар) тўланган бўлса, Россиядан келтирилган газнинг 1 минг куб.м. учун 335,7 доллар (декабрдан 384,9 доллар) тўланмоқда.

Украина ва Россия ўртасида газни сотиб олиш борасидаги янги келишув 13-14 апрел кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган Россия, Украина ва ЕИ вакилларининг газ масаласидаги учрашувида имзоланади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter