Ўтган ҳафтада “Тошкент ҳайдовчилари” груҳида эълон қилинган маълумотларга кўра, Тошкентнинг Юнусобод туманида автомобиллардан ўғрилик қилиш ҳолатлари купайган.
Кечагина Юнусободнинг 17-мавзесида истиқомат қилувчи “Lacetti” ҳайдовчиси машинасидан ҳужжатлар ўғирланганлигини маълум қилган. Автомобиль эгаси тезда тумани ИИБга ариза ёзган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари 16 ёшдан 22 ёшгача бўлган жиноятчиларни қўлга олишган.
Илгари Юнусободнинг 3 ва 13 мавзеларида ҳам бир нечта “Lacetti” русумли автомашиналардан ўғрилик содир этилган эди. Жиноятчилар йўловчи томон эшигидан машинага киришган. Бошқа маълумотларга кўра, машина деразалари синдирилиб, салондан буюмлар олиб кетилган.