Суриялик қочоқлар Туркияга 5,5 млрд долларга айланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди, деб хабар беради РИА «Новости». Унинг сўзларича, Туркия томонидан бу миқдордаги маблағ суриялик қочоқларга ёрдам бериш учун сарфланган. Ҳозирда Туркияда уларнинг сони 2 млнга етди.
Эрдўған Европа давлатлари Суриядан бор-йўғи 200 минг кишини қабул қилганига нисбатан ўз норозилигини билдирди. “Бундан ташқари, у ерда уларни ўзларига маъқул келадиган қилиб танлаб-танлаб олишмоқда. Бизлар эса қочоқларни қабул қилишда уларнинг динига, миллатига ва келиб чиқишига қарамай, дастурхон устига миллионлаб қошиқларни қўймоқдамиз”, – деб билдириб ўтди ўз норозилигини Эрдўған.
Ўтган йилнинг кузида Сурия билан қўшни давлатлар ўз ҳудудларига катта миқдорда қочоқларнинг кириб келаётганидан ўз ташвишларини билдириб ўтганди.