O'tkazib yubormang

Тошкентда автомобилларга шикаст етказувчи безорилар пайдо бўлди

Кейинги бир неча ой давомида Тошкентнинг ҳар-хил туманларида кечки пайтларда  автомобилларга ҳужум қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шундай ҳодисалардан бири 23 мартга ўтар кечаси  “Буюк Ипак йўли”  метроси яқинида юз берган. Бу ҳақида “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи фойдаланувчиси хабар қилмоқда.

29741-700x357

Бу гал машинанинг барча деразалари синдирилиб, капот қирилган. Машинадан бирор-бир ҳужжат ёки қимматбаҳо буюмлар йўқолмаган. Бундан илгариги ҳодисаларда ҳам машиналарга жиддий зарар етказилган бўсада, салондан ҳеч нарса олиб кетилмаган.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган. Ҳозирда  жиноятчилар қидирилмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter