O'tkazib yubormang

Яман билан чегарага оғир артиллерия қисмлари жойлаштирилди

Саудия Арабистонининг Яман билан жанубдаги чегара қисмига армиянинг оғир артиллерия ва зирҳли машиналар бўлинмалари олиб келинди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Saudi_Army_There_are_Reday_War

АҚШ давлат маъмурияти вакилининг айтишича, бу чора ҳудуддаги нефть бойликлари ҳимояси учун қилинган муҳим иш ҳисобланади.

Жанубий чегараларни муҳофазалашнинг кучайтирилиши Ямандаги Таиз шаҳри исёнчилар қўлига ўтгани билан боғлиқ.

Бироз олдинроқ, БМТ Яманда ҳукумат тўнтариши амалга оширган хузийларни қоралаб чиққан ва дунё ҳамжамиятини мамлакат президенти Абд-Раббо Мансур Ҳодийни қўллаб-қувватлашга чақирган эди..

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter