Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ЕХҲТга мамлакатда кузда бўлиб ўтадиган парламент сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда ҳамкорлик қилиш бўйича мурожаат қилди.
Атамбаев сешанба куни Венада ЕХҲТ бош котиби Ломберто Занньер билан учрашувда мазкур масалада қўллаб-қувватлашни сўраган. Қирғиз раҳбари мамлакат учун сайловни адолатли ва шаффоф ўтказиш муҳимлигини таъкидлаб ўтган.
“Яширмайман, бизда сайловни эски шаклда ўтказишни хоҳловчи бир қатор депутатларимиз бор. Аммо биз жараённи шаффофлиги ва ҳаққонийлигини таъминловчи янги замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказишни истаймиз”, – дейди президент.
Шу ўринда парламент сайловидан сўнг 2017 йилда Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтади.