O'tkazib yubormang

Нефть нархи кўтарилмоқда

Саудия Арабистони Ямандаги исёнчиларга қарши ҳужум бошлаши фонида дунё бўйича нефть нархи 3 фоиздан ошиқроқ ўсди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» савдо маълумотларига таяниб.

images

Москва вақти билан 7:08 (Тошкент вақти билан 9:08) ҳолатига Brent маркасидаги нефтнинг майдаги фьючерси 3,17 фоизга — бир баррель учун 58,27 долларгача ошди. WTI маркасидаги нефтнинг майдаги фьючерси эса 3,82 фоизга — бир баррель учун 51,09 долларгача ўсди.

26 март, пайшанбага ўтар кечаси Саудия Арабистони шиа исёнчиларига қарши операция бошланганини эълон қилди, унда яна тўққиз давлат қатнашмоқда. Ар-Риёд хусийларга қарши 100 та қирувчи самолёт ва 150 мингта аскар жўнатди.

Аввалроқ Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Яманда исёнчи хусийлар жойлашган нуқталарга зарбалар бергани ҳамда Санада улар назорати остидаги авиабазани ва бир нечта арсенални вайрон қилгани хабар берилган эди. Бундан ташқари, ҳаво операцияси чоғида Саудия Арабистони самолётлари исёнчилар ҳаво ҳужумига қарши объектларининг кўпчилигини йўқ қилди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter