O'tkazib yubormang

Суриядаги тарихий шаҳар Босрани эгалланди

Сурияда хукуматга қарши кучлар томонидан Иорданияга чегарадош ҳудуддаги Босра шаҳри эгаллаб олинган.

 Бу ҳақда чоршанба куни Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчилар Кенгаши хабар бермоқда.

03-283

Шаҳарни эгаллаш учун томонлар ўртасида 4 кун кураш кечган.

Маълумки Босра шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган бўлиб, мазкур шаҳарда дастлабки инсон қолдиқлари эрамиздан аввалги XIV асрга тегишлидир. Шаҳар тарихда дастлаб Рим империясига, кейинчалик Форслар, Сосонийлар ва Араб халифалиги ҳукми остида бўлган.

Шунинг учун бу ерда энг қадимий ёдгорликлар кўп бўлиб, аксарияти  яхши сақлаб қолинган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter