2015 йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида бир қатор Европа давлатлари Элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Хусусан, Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк, Германия Элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг, Италия Элчиси Риккардо Манарой, Франция Элчиси Жак-Анри Эльс, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Элчиси ўринбосари Финн Макстон.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида БМТнинг иқлим ўзгаришига доир 2015 йилнинг 30 ноябрь – 11 декабрида Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган конвенциясини ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.