Хоуситлар томонига ўтган Яман армиясининг бир қисми Аден порт шаҳри ва ундаги халқаро аэропорт устидан назоратни ўз қўлларига олди.
Al-Manar телеканалининг хабарига кўра, уларнинг қўлида “Ал-Маашик” президент саройи ҳам бор бўлиб, ҳарбийлар гуруҳи Адендан Абъяна соҳили томон йў олган.
“Адендаги вазият барқарорлашмоқда. Биз тинчликни сақлаган ҳолда, тинч аҳоли уйига хужум қилинишига йўл қўймаймиз”, – дейди “Асар Аллах” ҳаракати вакили Муҳаммад Абдул Салом. У “жанубий ҳудудларни “Ал-Қоида” қуролли гуруҳи таъсиидан озод этиш барча яманликларнинг миллий иши” деб атади.
Унинг таъкидлашича, “ҳамкорлик тўғрисидаги мулоқот ўрнатиш инқироздан чиқишнинг ягона йўли”. Қатарнинг Дохада Ямандаги вазиятни муҳокама этиш борасидаги таклифига хоуситлар вакили рад жавоби берилганини айтиб ўтар экан, “Биз ҳудди шунга ўхшаш учрашувни Маскат (Оман)да ўтказишни таклиф этамиз” дейди.
Сўнгги хабарларга кўра, Саудия Арабистони АҚШ билан маслаҳатлашиб, ўз ҳарбий авиацияси орқали хоуситларга қарши зарба беришни бошлаб юборган. Аммо БМТ Ямандаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш лозимлигини таъкидлаган эди.