O'tkazib yubormang

Ўзбекистоннинг 200га яқин фуқароси “Ислом давлати” сафида жанг олиб боришмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари диний Идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансурнинг айтишича, 200га яқин Ўзбекистон фуқаролари Ироқ ва Сурия давлатлари ҳудудида “Ислом давлати” сафида жанг олиб боришмоқда. Бу ҳақида РИА Новости маълум қилди.

maxresdefault3-700x357

“Охирги маълумотларга кўра, 200га ўзбекистонлик “Ислом давлати”да жанг олиб бормоқдалар. Бевосита Ўзбекистондан кетганлар сони 2-3кишини ташкил қилади ва улар қўлга олинган. Ҳозирда Интернет орқали ёшларнинг даъват этилиши ташвишга солмоқда”, – деб айтди Абдулазиз Мансур.

Унинг сўзлари бўйича, ўзбекистонлик жангарилар Россияга ишлашга бориб, кейинчалик Сурияга жўнаб кетишади.

“Мусулмон ҳамжамияти томонидан “Ислом давлати” фаолияти танқид қилинган. Ўзбекистонда бу борада танқидий китоблар ва журналлар нашр қилинмоқда”, -деб таъкидлади Ўзбекистон мусулмонлари Идораси раиси ўринбосари.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter