O'tkazib yubormang

Қозоғистон президентлиги учун фақат 3 нафар номзод курашади

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан мамлакатда 26 апрелда муддатидан аввал бўлиб ўтадиган президентлик сайловида 3 нафар номзод рўйхатга олинганлиги эълон қилинди.

03-285

  Бу ҳақда “Новости Казахстан” ахборот агентлиги хабар бермоқда. “Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзодлар сифатида: Назарбаев Нурсултон Абишевич, Сыздыков Турғун Искакович, Кусаинов Абельгази Калиакпаровичларни рўйхатга олди”, – дейилади МСК хабарида.

Қонунга кўра рўйхатга олинганлар сайловолди тарғиботини бошлашлари мумкин.

Шу муносабат билан МСК томонидан давлат бюджетидан қопланувчи  президентликка номзодлар ҳаражатлари миқдорини белгилаш борасида қарор қабул қилинди.

Номзодларнинг телевидениеда 15 дақиқалик чиқиши учун 5 миллион 250 минг танга, ўз дастурлари билан радиода 10 дақиқалик чиқишлари учун 200 минг тангадан маблағ ажратилади. Матбуотда чоп этиладиган мақолалари учун ҳар бир номзодга 810 минг тангадан пул ажратилади.

Шунингдек, уларнинг йиғилиш ўтказишлари учун бино ижарасига, транспорт ҳаражатларига ҳам тегишли маблағлар ажратилади.

 

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter