АҚШ авиацияси “Ироқ ва Шом ислом давлати” томонидан назорат қилинаётган ҳудуд устидан ушбу террорчи ташкилотга қарши қаратилган 60 минг варақани ёғдирди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse ахборот агентлиги.
Ушбу юк F-15E қирувчи самолёти томонидан етказилган; варақалар асосан “ИШИД”нинг норасмий пойтахти саналадиган Суриядаги Раққа шаҳрида ёғдирилган.
Варақаларга шундай ёзилган: “Агар сизни “ИШИД” сафига оғдиришса, билингки, сиз гўштқиймалагичдасиз – бу сизнинг саломатлигингизга салбий таъсир қилади”.
Ушбу чорловга “ИШИД”нинг ақидапарастлик идорасида жангарилар гигант гўштқиймалагичдан ўтказилаётгани тасвирланган сурат ҳам илова қилинган.
Аввалроқ, Покистон ва Афғонистоннинг қатор шаҳарларида “ИШИД” томонидан варақалар тарқатилаётгани қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.