Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Яман президентининг мамлакатдан қочиб кетганини қўллаб-қувватлаб, Украина собиқ президенти Виктор Януковичга бошқача муносабат билдирган АҚШни вазиятга икки хил ёндашувда айблади.
Лавровнинг фикрича, мазкур икки вазиятда ҳам муаммони музокаралар орқали ҳал этиш мумкин эди.
Бу ҳақда Interfax С.Лавровнинг Гватемалага қилган сафари юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидаги баёнотига асосланиб хабар беради.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазири “агар ўтган йилнинг 22 февралида Янукович ва мухолифат ўртасида имзоланган келишувга гувоҳ бўлган Европа ва қатор давлатлар келишув ижросини бажаралишини талаб қилганларида эди ҳозирдаги Украина инқирози юзага келмаган бўлар эди”, – дея ўз сўзини давом эттирган.
“Яманда АҚШ ўзини қарама қарши томондан кўрсатди”, – дейди Лавров.