O'tkazib yubormang

Судга ҳужжатларни Интернет орқали юбориш мумкин бўлади

Ўзбекистонликлар Интернет тармоғи орқали ариза ва бошқа ҳужжатларни судга юбориш имкониятига эга бўладилар. “Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси айнан шу мақсадга қаратилган. Ушбу қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи йиғилиши муҳокамасига киритилади.

computer_law-700x357

Қонун лойиҳасининг асосий мақсади – фуқароларнинг судларга мурожаат қилишларини соддалаштириш, фуқаролик судларида электрон ҳужжат айланмасини йўлга қўйиш ҳамда мазкур йўналишда ҳуқуқий тартибни таъминлашдан иборат.

Ҳозирги пайтда мазкур тартибни амалиётга жорий қилиш бўйича давлатимизда сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, «E-SUD» тизими жорий қиинган, электрон шаклдаги чақирув қоғозлари, судга мурожаатлар ва қарор лойиҳалари ҳамда бошқа ҳужжатларни юбориш йўлга қўйилган. Ривожланган давлатлар амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, фуқаролик суд тизимида электрон ҳужжат айланмаси суд жараёнларининг тез ўтишини таъминлайди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter