O'tkazib yubormang

Хотамжон Кетмонов аҳолида боқимондалик кайфияти билан курашмоқчи

Шу ҳафта якшанба куни бутун Ўзбекистон бўйлаб президент сайловлари ўтказилади. Номзодларнинг сайловолди дастурларини таҳлил қилишни давом эттирамиз. Аҳоли ўртасида боқимондалик кайфияти билан курашмоқчи бўлган Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хотамжон Кетмоновнинг таклифларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

otamzhon_ketmonovning_surkhondarye_viloyati_saylovchilari_bi-700x357

Унинг сўзларига қараганда, аҳолининг меҳнатга лаёқатли бўлган айрим қисмининг ижтимоий нақафақаларга “ўрганиб” қолиши натижасида боқимондалик кайфияти келиб чиқади.

“Жамиятда шундай кишилар борки, давлат ёрдамига қараб туриб, ишламайдилар. Айнан шу сабабдан, мазкур масалага эътибор қаратмоқчимиз. Механизмларга келадиган бўлсак, ижтимоий қуллаб-қувватлашни аввалом бор меҳнатга лаёқатли аҳолини муносиб иш шароитлари ва иш ҳаққи билан таъминлаш ҳисобига кишилар орасида боқимондалик кайфиятини бартараф этишга қаратмоқ лозим. Моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар тўлашни эса асосан шундай ёрдамга муҳтож бўлган жамиятнинг меҳнатга лаёқатсиз қисмига манзилли равишда йўналтириш мақсадга мувофиқдир”,-деб таъкидлади Хотамжон Кетмонов.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter