Туркия президент Ражаб Тойиб Эрдўған Эронни яманлик исёнчи ҳусийчиларга ёрдам беришда ҳамда Яқин Шарқда ҳукмронлик қилишга интилишда айблади, деб хабар бердиРИА “Новости” ахборот агентлиги.
“Эрон минтақада ҳукмрон бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бу АҚШ, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатларининг ғашига тегишни бошламоқда. Бу асабга тегади ва Эрон буни тушуниб етиши керак”, деб айтди турк етакчиси.
Эрдўған Эронни Яман, Сурия ва Ироқдан “ўз қўшинлари”ни олиб чиқиб кетишга чақирди.