O'tkazib yubormang

Яман ўқ ёмғирлари остида

Яман пойтахти Санада кучли портлаш қайд қилинди. Исёнкорларга қарши кураш олиб бораётган каолиция кучлари ракетадан зарба беришни давом эттирди.

  Ўз навбатида исёнкорлар ҳам жавоб зарбасини бермоқда. Уларнинг Саудия Арабистони аскарларига хужум қилгани айтилмоқда.

03-304

Форс кўрфазидаги бир қатор давлатларнинг қуролли кучлари Яман ҳудудларида фаолият юритаётган исёнкорларга ҳаводан зарба бера бошлади.

Улар зарба беришдан аввал, бу ҳақда БМТ Хавфсизлик Кенгашини огохлантиришган. Маълум бўлишича минтақадаги бешта мамлакатнинг БМТдаги вакиллари имзолаган мактуб БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига топширилган. Мактубда президент Абд Раббо Мансур Хадининг илтимосига кўра минтақа мамлакатлари исёнкорларга қарши зарба беришга қарор қилгани таъкидланади.

Пайшанба куни Яман  Президенти Абд Раббо Мансур Хади мамлакатни тарк этиб, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга етиб келди. Яманда кузатилаётган ходисалар сабаб Саудия Арабистони ва Қувайт хавфсизлик чораларини кучайтирди ва нефт иншоотлари инфратузилмаларини  мустаҳкамлашга қарор қилди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter