O'tkazib yubormang

Жанубий Корея жосуси сифатида икки киши қўлга олинди

Корея Халқ Демократик Республикасида Жанубий Кореянинг икки фуқароси жосусликда айбланиб қўлга олинди, деб хабар бермоқда Reuters. Сеул уларни тезда қўйиб юборишни талаб қилмоқда.

F66BD7B6-58E0-476C-8F55-6B6611928BD3_mw1024_s_n

Пхеньян гумондорлар Ким Кук Ги ва Чхве Чхон Килни КХДРга қарши разведка фаолиятини олиб борганликда айбламоқда. Тергов маълумотларига кўра, икки эркак Хитойнинг Шимолий Корея чегараси яқинидаги Дандун шаҳрида яшаган ва улардан бири ноқонуний черков аъзоси бўлиб, КХДР ҳудудига тақиқланган материалларни тарқатган.

Сеул қўлга олинган шахслар Жанубий Корея фуқаролари эканлигини тан олган, бироқ уларга қўйилган айбловлар асоссиз эканлигидан ташқари қўшимча изоҳ беришдан бош тортган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter