O'tkazib yubormang

Янги лифтлар ўрнатила бошланди. Аммо…

Тошкентнинг айрим туманларида ниҳоят лифтлар ўрнатилмоқда. Аммо, лифтлар алмашганидан сўнг уй-жой мулкдорлари ширкатлар улардан фойдаланиш ҳаққини оширдилар.

kban2

Лифтлардан фойдаланиш тарифларининг ошишини “Жамоат назорати” гуруҳи фойдаланувчилари кўтариб чиқишди. Гуруҳ фойдаланувчилари дан бирининг айтишича, унинг Яшнабод туманидаги уйида ўтган йили лифт алмаштирилган бўлсада, ҳар ойлик тўлов миқдори 7 минг сўмни ташкил қилган. Лекин лифтнинг алмаштирилиши ва тарифнинг ошиши ҳақида ўйда яшовчиларни ҳеч ким огоҳлантирмаган. Муаммо шундаки, ҳамма ҳам 84 минг сўмни бир йилда тўлаш имкониятига эга эмас. Шунинг учун қарздорлик туфайли янги лифтлар ўчириб қўйилмоқда.

Янги лифтлар Себзорда ҳам ўрнатилган. Бу ерда лифтни ишлатиш учун махсус магнит калитдан фойдаланиш лозим. Калит учун эса ўз вақтида абонент тўловини амалга ошириш талаб этилади. Қизиғи шундаки, уй-жой мулкдорлари ширкатлари нима сабабдан тарифлар ошишини етарли даражада тушунтира олмайдилар. Истеъмолчиларга эса бундай вазият қандай келиб чиққанини тахмин қилишдан ўзга чора йўқ. Ширкатлар янги лифтлар учун олинган кредитларни ёпиши учунми ёки лифтда ўрнатилган электрон ҳисоблагич учун нархлар ошмоқдалиги жумбоқ бўлиб қолмоқда.

Яна бир ачинарли ҳолат. Гуруҳ фойдаланувчилари нинг ёзишларича, шаҳар бўйлаб ўрнатилган лифтлар шу уйларда яшовчиларни хабардор қилмасдан, ширкатларда қонунда белгиланган йиғилишларни ўтказмасдан амалга оширилган. Бунинг сабаби нимада? Нима учун лифтларни алмаштириш билан боғлиқ вазият бу қадар чигаллаштирилмоқ да? Бу борада инсон омили роль ўйнаяптими ёки янги лифтларни етказиб бериш ва ўрнатиш билан шуғулланган хусусий фирма шу йўл орқали пул ишлаяптими?

Илгари худди шундай ҳолат домофонларни ўрнатишда юзага келган эди. Ўшанда ҳам хусусий фирмалар аралашган эди. Эластиб ўтамиз, ширкат ходимлари домофонни ўрнатишдан ташқари ҳар ойлик тўлов борлигини фуқароларга билдиришмаган. Кўпчилик тўлашдан бош тортди, натижада- домофонлар ўчириб қўйилди.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter