O'tkazib yubormang

Қуролли исёнчилар “Араб коалицияси”даги Судан ҳарбий самолётини уриб туширди

Шиа исёнчилари (хоуситлар), Саудия Арабистони бошчилигидаги “Араб коалицияси” таркибида Яманни ўққа тутаётган Судан ҳарбий самолётини уриб туширишган.

S

  Бу ҳақда Al Mayadyn телеканали хабар бермоқда. “Пойтахт Санадан шимолда жойлашган Бани-Хашиш ҳарбий самолёт уриб туширлди”, – дейилади телеканал хабарида. Суданлик учувчи хибсга олинган.

Саудия Арабистони ҳарбий ҳаво кучлари бошчилигида Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирлиги иштирокидаги коалиция кучлари чоршанбага ўтар кечаси Ямандаги “Ансар Аллах” ҳаракати исёнчиларига қарши “Ғалаённи ҳал этиш” опреациясини бошлаган эди. Мазкур коалицияга Миср, Иордания, Марокко, Покистон ва Судан ҳам қўшилган.

Ҳамкорликдаги қўмондонлик генерали Ахмад Асирининг таъкидлашича, операция хукуматни қонуний президент Абд Раббо Мансур Хади эгалламагунича давом этишади. Яқин орада коалиция ерда ҳам операция бошлашини маълум қилган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter