29 – март куни соат 20:00да барча сайлов участкаларида Ўзбекистон президентлигига ўтказилган сайлов якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловларда 18 миллион 928 минг сайловчи иштирок этиб, бу кўрсаткич рўйхатга киритилган сайловчиларнинг умумий сонига нисбатан 91.01 фоизни ташкил қилади.
Ҳозирги пайтда сайлов участкаларида ҳар-бир номзод бўйича алоҳида овозларни санаш амалга оширилмоқда. Сайлов участкаларида овозларни санашда сиёсий партиялардан кузатувчилар, халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.
Сайлов жараёнида сайлов қонунчилигининг бузилганлиги ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ. Бугун соат 16-00да Ўзбекистон Президенти сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинади.