Хитойнинг Синьцзян-Уйғур мухтор вилоятидаги судлардан бири маҳаллий эркаклардан бирини соқол ўстиришни ўз ичига олган провокацион хатти-ҳаракати учун 6 йил қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Эркак Хитой қонунчилигида кўп маротаба қўлланиладиган “жанжалга сабаб бўлиш” айби билан қамоқ жазосига тортилди. Унинг вазиятида соқол ўстириши провокацион хатти-ҳаракат сифатида талқин қилинди. Унинг турмуш ўртоғи ҳам паранжи тақиб юргани учун 2 йил озодликдан маҳрум этилди.
Вилоят ҳокимияти Синьцзянда яшовчи уйғур мусулмонларнинг урф-одатларига зид равишда диний экстремизмга қарши кураш олиб бормоқда.