Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон душанба куни парламент тарқатиб юборилгани ва мамлакатда расмий равишда сайлов кампанияси бошланганини маълум қилган.
Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда. Букингем саройидан қиролича Елизавете IIга парламентни тарқатилгани тўғрисидаги ҳужжатни топшириб қайтар экан Кэмерон сайлов кампаниясида иштирок этишини журналистларга маълум қилган.
Кэмерон аввалроқ ўз номзодини бош вазирлик учун учинчи бор илгари сурмаслигини баён қилган эди. Бош вазир лавозимига номзодлар қаторида ички ишлар вазири Тереза Мэй, молия вазири Жорж Осборн ва Лондон мэри Борис Жонсонларни айтиб ўтган.
Британияда умумий сайлов 7 майда бўлиб ўтади. Консерваторлар партияси етакчиси Дэвид Кэмерон бош вазир лавозимини 2010 йилнинг 11 майидан буён банд этиб келмоқда.