O'tkazib yubormang

Исроил собиқ бош вазири Эхуд Ольмерт порахўрликлиги аниқланди

Исроил хукуматининг собиқ раҳбари Эхуд Ольмерт суд иши жараёнида фирибгарлик ва жамоат ишончини суиистеъмол қилишда айдор деб топилди.

  Бу ҳақда душанба куни Associated Press агентлиги хабар бермоқда. Суд ҳукми алоҳида эшитув жараёнида маълум қилинган. Ольмертнинг адвокатлари суд қарори устидан шикоят қилиш ниятида.

скачанные файлы (3)

Маълумки, 2012 йилда собиқ бош вазир суд томонидан бир қатор айблар, жумладан порахўрликда айбсиз деб топилган эди. Аммо кейинроқ Ольмертнинг собиқ хизматчиси унинг сўзлашувлари ёзилган аудиоёзувни тақдим қилган. Мазкур ёзувда унинг пора олгани маълум бўлган ва ушбу ҳолат суд эшитувининг қайта бошланишига сабаб бўлган.

Ольмерт 1993-2003 йилларда Қуддус шаҳри мэри лавозимида ишлаган бўлиб, айни мазкур вақтда унинг пора олгани айтилмоқда.

Бош вазир лавозимида 2006 йилнинг апрелидан 2008 йилнинг сентябрига қадар фаолият олиб борган.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter