google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Мянмада жанг кетмоқда

Мянма хукумат қўшинлари ва маҳаллий қуролли исёнчилар ўртасида Бангладеш билан чегарадош Аракан вилоятида тўқнашувлар юз бермоқда.

M

  Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, жанг хукумат ва исёнчилар ўртасида Янгонда музокаралар бўлиб ўтиши арафасида бошланган. Якшанба куни исёнчилар хукумат қўшинларини Янгонни ташлаб чиқишлари учун, уларга қарашли лагерни ўққа тутган. Бир аскар ва армия зобити асирга олинган.

Аракандаги ҳарбий тузилма ўз фаолиятини кокан миллатига мансуб аҳоли вакиллари асосида шакллантирган бўлиб, улар хукуматга қарши Хитой билан чегарадош бўлган Кокан автоном вилоятига эгалик қилиш мақсадида курашмоқда.

Синхуанинг хабарига кўра, армия Кокан автоном вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатган.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter