Наманган вилояти Чуст шаҳрида юз берган ёнғин натижасида икки қаватли уй қисман йиқилган.
Ёнғин хонадонлардан бирида тўпланиб қолган маиший газнинг портлаши натижасида келиб чиққан. Уйнинг қурилиш конструкциялари ёниб кетган. Ёнғинни бартараф этиш давомида шу уйда яшаган аёлнинг жасади топиб олинган. Бундан ташқари, уч киши турли даражадаги жароҳат олиб, касалхонага жойлаштирилган.