Ямандаги сиёсий инқирозга қарамай дунёда нефт нархи тушишда давом этмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости савдолар нархига асосланиб хабар бермоқда. Brent туридаги нефт нархи 0,76%га тушиб – бир баррели 55,98 долларни ташкил этган. WTI туридаги нефт нархи эса 1,64%га тушиб – бир баррели 48,07 долларни ташкил этган.
Ўтган пайшанбадан буён Яманда халқаро ҳарбий операция ўтказилаётган бўлиб, унда Саудия Арабистони бошчилигидаги қатор араб давлатлари иштирок этмоқда. Коалиция кучлари хуситлар позициясига томон ҳаво зарбалари йўлламоқда.
Таҳминларга кўра, Ямандаги вазиятнинг оғирлашиш мазкур ҳудуддан нефт етказиб беришга ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши ва ҳозирдаги вазият ўзгариши мумкин.