google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Хуситлар сиёсий музокараларга тайёрлигини билдирди

Яман шиалари ҳар доим мулоқотга тайёрлигини билдиригани, аммо ушбу музокаралар “босқинчи давлатлар” шафелигида бўлмаслигини маълум қилган.

  Бу ҳақда душанба куни “Ансар Аллах” ҳаракати сиёсий кенгаши аъзоси Дайфулла аш-Шами ўзининг Саудия подшоҳи Салман ибн Абдел Азизнинг чиқишига Al Mayadin  телеканали орқали билдирган муносабати давомида маълум қилган.

03-342yaman

Хуситлар вакилнинг фикрича, Саудия Арабистони бошчилигида бошланган ҳарбий операция “ўзининг мақсадига эришмаган”, хуситлар мазкур хужумга қарши Яманда ёки Саудия Аабистонининг ўзида жавоб қайтаришини билдирган.

Душанба куни подшоҳ Салман Саудия Арабистони эшиклари тинчлик ва барқарорликни истовчи томонлар учун доимо очиқлигини билдирган. Шу ўринда келгусидаги Яман бўйича музокаралар Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик Кенгаши шафелигида ўтишини айтиб ўтган.

Мулоқотни бошлашдаги асосий талаблардан бири – “Барча қуролли гуруҳлар ўзларида мавжуд қурол-яроғларни Яман хукуматига топширади ва Яманга қўшни давлатларга хавф солишни тўҳтатиш” эканлиги маълум қилинди.

Душанба куни коалиция кучлари Санага сўнгги вақтлардаги энг кўп хужум  уюштирган бўлиб, гувоҳларнинг айтишича яман пойтахти осмонини қора тутун қамраб олган.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter