Нигерияда амалдаги президент Гудлак Джонатан сешанба куни ўзининг мамлакат президентлиги учун ўтган якшанбада бўлиб ўтган сайловда мағлубиятга учраганини тан олган.
Норасмий хабарларга кўра, Джонатан рақиби мухолифатдаги Муҳаммад Бухорийга нисбатан 2 миллиондан камроқ овоз олган. “Президент Джонатан Бухорийга қўнғироқ қилиб, уни ғалабаси билан табриклади”, – дея хабар беради мухолифат партияси вакили Лаи Мухаммад. Бухорий ўз ўрнида миннатдорчилик билдирган.
Ҳозирда Нигерияда Мустақил миллий сайлов комиссиясининг сайлов якуни бўйича расмий хабари кутилмоқда. Шунга қарамай, Бухорийни қўллаб-қувватлаган Нигериянинг шимолий вилоятларида ғалабани нишонлаш бошлаб юборилган.