Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги инқироз натижасида жабр чеккан қочқинларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 10 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда Ренхап ахборот агентлигимаълум қилди.
Корея Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари бу қарор ҳақида Сурия инқирозини бартараф қилиш масалаларига бағишлаб Қувайтда ўтказилаётган халқаро конференцияда баёнот берган.
2012 йилдан буён Жанубий Корея Сурия қочқинлари учун 13 млн доллар ажратган эди. Эндиликда бунга яна 10 млн доллар ажратилиши маълум бўлди.
Суриядаги фуқаролик уруши оқибатида жами 12 млн одам қочқинга айланган ёки гуманитар ёрдамга муҳтож қолган. БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг маълум қилишича, суриялик қочқинлар муаммосини ҳал қилиш учун 8.4 млрд доллар керак бўлади.