O'tkazib yubormang

Эстония хукумати истеъфо берди

Эстония хукумати душанба куни тўлиқ таркиби билан истеъфо берди. “Хукумат мамлакат Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ, яъни янги таркибдаги Давлат кенгаши чақирилиши муносабати билан истеъфо берди”, – дейди янги таркибдаги парламент биринчи йиғилишида бош вазир Таави Рыйвас (Taavi Roivas).

03-344

  Конституцияга мувофиқ, президент Тоомас Хендрик Ильвес (Toomas Hendrik Ilves) 14 кун ичида бош вазир лавозимига номзодларни тақдим этиши ва яна 14 кун ичида хукумат таркибига номзодларни парламентга тақдим этади.

Бундан сўнг парламент очиқ овоз бериш орқали бош вазир лавозимига кўрсатилган номзодларга овоз беради. Шундан сўнг бош вазир хукумат таркибини 7 кун ичида президент тақдим этиши учун тақдим

Маълумот учун: Таави Рыйвас 1979 йилда Таллинда туғилган. Тарту университетини тамомлаган. Ёшлик давридан Ислоҳотлар партияси аъзоси бўлган. 2011-2012 йилларда парламент комиссиясининг Европа Иттифоқи ишлари бўйича раиси. 2012 йил декабридан ижтимоий масалалар вазири.

36 ёшли Рывас 2014 йил 26 мартидан мамлакат бош вазири вазифасида ишлаб келмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter