google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Ядровий битим барбод бўлса, Эронга қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат берилади

Пентагон Эрон билан ядровий битим амалга ошмаса, Теҳронга қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат беради. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Эштон Картер NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

1200x-1-680x453

«Ҳарбий вариант имконияти, шубҳасиз, мавжуд», — деди Картер. Шу билан бирга, амалдор томонлар музокаралар натижаларини кутиши лозимлигини таъкидлади. «Шубҳасиз, агар гап яхшигина битим ҳақида борса, унда албатта кутиш ва музокараларни якунлаш керак», — дея аниқлик киритди Картер.

Пентагон раҳбаридан «олтилик» Теҳрон билан келишиб олишга муваффақ бўлган тақдирда ҳам, АҚШ ироқлик амалдорларга ишона олиш-олмаслиги ҳақида сўради. «Ҳар қандай битимда бўлгани каби, бу ишончга асослана олмайди. У текширувни амалга ошириш имкониятига асосланиши керак», — дея жавоб қилди Картер.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter