Яманда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар оқибатида сўнгги икки ҳафта давомида 500дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳақда пайшанба куни БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Валери Амос маълум қилган.
“Мамлакатнинг турли чеккаларидаги гуманитар соҳадаги ҳамкорларимиздан келиб тушаётган хабарларга кўра, сўнгги икки ҳафтада 519 киши ҳалок бўлган ва қарийб 1700 киши жароҳатланган”, – дейилади Амоснинг маълумотида. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар оқибатида ўн минглаб одамлар ўз уйларинин ташлаб чиқишга мажбур бўлган ва уларнинг бир қисми Жибути ва Сомалига йўл олган.
Бош котиб ўринбосари тўқнашувдаги томонларни халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилишни ва тинч аҳоли ҳавфсизлигини таъминлашни, уларга зарур маҳсулотлар, дори-дармон етказиб беришга шароит яратишни сўради.