Хуситлар агар Яман ҳудудига Саудия Арабистони самолётлари томонидан ҳаво зарбалар йўллаш давом этса, улар Саудия Арабистонига хужум қилишга мажбур бўлишини маълум қилган.
Бу ҳақда РИА Новости хуситлар сиёсий кенгаши аъзоси Дейфулла Шами баёнотига асосланиб хабар бермоқда.
“Бизда жавоб зарба йўллаш имконияти бор, аммо бу борадаги қарор бошқа вариантлар қолмагандан қабул қилинади. Агар бегуноҳ яманликларни ўлдириш давом этса, биз бомба остида қолиб ҳалок бўлгандан жанг қилиб ўлишни афзал биламиз”, – дея таъкидлаган Дейфулла Шами хуситлар Саудия Арабистони ҳудудига бостириб кириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.