Ҳаво йўлларида қарийб 40 йил фаолият юритган “Аэрофлот”нинг тажрибали учувчилардан бири махфийлик асосида “Голос Америки” радиосига совет авиациясида юз берган айрим воқеалар ҳақида айтиб берди.
“Ўтган асрнинг 60-70-йилларида капитан бўлишдан умидини узган Тошкентлик бир учувчи ўз “қобилияти”ни намоён қилган эди. Бу мақсадда у Ил-14самолётини олиб қочиб, Тошкент устида парвоз қила бошлади. Учувчи билан боғланилиб, мазкур безориликни бас қилиш сўралса, у бунга кўнмади. Охир-оқибат, учувчи ерга қўнди ва албатта, ҳеч қачон капитан ҳам бўла олмади.
Бундан ташқари, 70-йиллар бошида яна бир ҳодиса Тошкентда юз берган эди. Ан-2 самолётининг учувчиси чойхоначи билан тортишиб қолган. Учувчи маст ҳолда самолётга ўтириб, чойхонага қаратиб самолётини учирган.” – деб айтди “Голос Америки” радиоси суҳбатдоши.