Эрталабгача давом этган Теҳрон ва “олтилик давлатлари” ўртасидаги ядро дастури юзасидан музокаралар натижасида асосий бандлар бўйича келишувга эришилган.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия-24” каналига берган интервьюсида маълум қилган. “Июнь ойининг охиригача экспертлар музокаранинг бошқа қисмларини ишлаб чиқади. Шунга қарамай музокаралар якуни бўйича келишувга эришилди”, – дейди вазир.
Келишувга кўра, Эронга нисбатан қатор санкциялар бекор қилинади, МАГАТЭ тизими бўйича ядро дастури тинчлик мақсадида амалга оширилади.