O'tkazib yubormang

Наманганда бир гуруҳ шифокорлар судланди

Яқинда Тўрақўрғон туманидаги тиббиёт муассасаларида ишлаб келган бир неча шифокор устидан суд ҳукми ўқилди. Улардан бири Фарҳоджон Шокиров Тўрақўрғон туман марказий поликлиникасида ультратовуш текшируви врачи, яна бир оқ халат соҳибаси Гулнара Турсунметова эса туман марказий шифохонаси тез ёрдам бўлимида шу йўналишда ишлайди. Г.Турсунметова 2013 йил 18 январда жиноят ишлари бўйича Минг­булоқ туман суди томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги амнистия актига асосан жазодан озод этилган. Бундан тўғри хулоса чиқариб олмаган Г.Турсунметова яна жиноятга қўл урди.

0808_0-645x357

Судланувчилар орасида туман марказий туғруқхонасининг ультратовуш текшируви врачлари Умида Мирзаева ва Дурдонахон Ғофурова, туман марказий поликлиникаси стоматология бўлими врачи Шоҳида Каримова, марказий поликлиника ультратовуш текшируви врачи, муқаддам судланган Умидахон Мансурова ҳам бор.

Уларнинг барчаси беморларни ультратовуш текширувидан ўтказиш бепул бўлгани ҳолда, 2011-2013 йиллар давомида текширувдан ўтган беморлардан хизмат ҳақи талаб қилганлар. Аниқланишича, ўтган вақт давомида судланувчи Ф.Шокиров шу йўл билан 13 млн. 282 минг сўм, Г.Турсунметова 11 млн. 325 минг сўм, У.Миразева 13 млн. 505 минг сўм, Д.Ғофурова 13 млн. 703 минг сўм, Ш.Каримова 4 млн. 560 минг сўм пулни беморлардан товламачилик билан олиб, киссаларини тўлдиришган. Суд ҳукми билан уларга тегишли жазо тайинланди. Жиноят туфайли етказилган моддий зарарлар давлат фойдасига ундирилди

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter