Тошкентнинг Олмазор туманида яшовчи Олтиной К.га тегишли бўлган уйда ўғирлик содир этилган. Хонадон эгаси, унинг тўрт нафар фарзанди ва қайнонаси ухлаб ётган пайтда Фаррух Ж. ва Тоҳир П. исмли вояга етмаган шахслар барча хоналарни ўмаришган.
Ўғрилар сейфни бузиб, ундан 50 минг АҚШ доллари, 280 минг сўм, тўртта IPhone, иккита ноутбук, микротўлқинли печка ва яп-янги велосипедни олиб чиқишган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан “тунгги меҳмонлар” тезда қўлга олинган.