O'tkazib yubormang

АҚШда Ўзбекистон фуқароси ИШИДни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда

 АҚШ ҳукумати Ўзбекистон фуқароси Акмал Зокировни ИШИДни қўллаб-қувватлаш мақсадида келишув тузганликда айбламоқда. Бу ҳақдаги айбловни Нью-Йорк Шарқий федерал округи прокурор вазифасини бажарувчи Келли Карри маълум қилган.

06-122

  Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда. Унинг таъкидлашича, 29 ёшли Зокиров одамларни ИШИД томонида жанг қилишга ундаган ва террорчи гуруҳга моддий ёрдам кўрсатишга уринган. Шу мақсадда Акмалнинг Нью-Йоркда яшовчи 4 нафар ўртоғи билан режа тузган. Гап 3 нафар ўзбекистонлик ва бир нафар Қозоғистон фуқароси ҳақида бормоқда.

Зокировнинг айби исботланса 30 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

 

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter