Умумгрек ҳарбий фронти касаба уюшмалари аъзолари пайшанба куни эрта тонгда Греция молия вазирлиги биносини эгаллади.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Қарийб 150 одам Афина марказидаги Синтагма майдонида жойлашган вазирлик биносига бостириб кирган ва бино том қисмига чиқиб, у ерда собиқ бош вазир Папандреу, Самарас ва ҳозирдаги ҳукумат раҳбари Ципрас расми туширилган ҳамда “Қонимизни тўкканинг, тўлганларимиз етар. Халқ ишни ўз қўлингга ол! Янги чораларни ва меморандумлар давомини тўҳтат” ёзуви туширилган баннери осб қўйилган.
Касаба уюшмалари Ципрасни кредиторлар билан учинчи меморандум тузишда айбламоқда.
Пайшанба куни касаба уюшмалари Афина марказида ҳукумат сиёсатига қарши йирик намойиш ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.