O'tkazib yubormang

Ўзбекистонда МДҲ ҳудудида илк бор мобил газ қўйиш шаҳобчалари пайдо бўлади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникаси учун махсус мобил шаҳобчаларни яратиш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақида “Ўзагромашсервис” Ассоциацияси  вакили маълум қилди.

zapravka-647x357

“Бугунги кунда Тошкент вилоятида МДҲ давлатларида ҳали мавжуд бўлмаган ноёб жиҳоз синовдан ўтказилмоқда. Жанубий Кореянинг KNM-Tech компанияси томонидан Ўзбекистоннинг “Далварзин Таъмирлаш заводи” машинасозлик корхонаси билан биргаликда  илк мобил  газ қўйиш шаҳобчаси яратилди. Технологик жиҳозлар Кореядан олиб келиниб, шу ерда йиғилди ва “Камаз” шассисига  ўрнатилди. Ҳозирча битта мобил шаҳобча яратилди. Йил охиригача яна 15та тайёрлашни режалаштирдик”, – деб айтди  Ассоциация  вакили.

Мазкур шаҳобчалар маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини газга ўтказиш бўйича лойиҳанинг биринчи босқичи бўлади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter