google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Бухорода судхўр аёл ваҳшийлик билан ўлдирилган

2015 йилнинг 17 июнь куни Бухоро шаҳрининг Абдурахмон Жомий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг  бирида даҳшатли жиноят содир этилган. Кундузги пайт тахминан соат 13:30да номаълум шахс кишиларга қарзга пул берувчи судхўр аёлни ўлдирган.

Гувоҳларнинг айтишича, ўша куни номаълум кимса қўлидаги шиша идиш билан ўйнинг подъездига кириб, Н.исмли аёлни сўраган. У излаган аёл бошқа подъездда яшашини эшитган жиноятчи индамасдан чиқиб кетган.

5-700x357

Бир неча соат ўтгач, тутун ҳидини сезиб қолган қўшнилар милицияга хабар беришган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган тезкор ходимлар ўта вахшийлик билан қотиллик содир этилганлигини аниқлашган. Хонадон кириш эшигининг бузилмаганлиги марҳума ўз қотилини таниганлиги ёки жиноятчи бирор таниш кимсанинг номидан келганлигидан далолат берган. Бундан ташқари, аёлга кўплаб тан жароҳатлари етказилганлиги ва қотил ўз қурбонини қийнаганлиги ҳам маълум бўлган. Хонадондан йирик миқдордаги хориж валютаси ва тилла тақинчоқлар олиб кетилган. Воқеа жойини тарк этишдан аввал жиноятчи жасадга керосин қуйиб, ёқиб ташлаган.

Қўшниларнинг айтишича, ўлдирилган аёл илгари тўйларда раққоса бўлган ва ўғли билан яшаган. Бир неча йил аввал собиқ раққоса аёл ўзига тегишли бўлган квартираларни сотиб, фоиз эвазига пулларни қарзга беришни бошлаган. Шунингдек, судхўр аёлнинг ўйига кўплаб номаълум кимсаларнинг келиши кузатилган.

Айни кунларда милиция ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб  борилмоқда.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter