google-site-verification=Sfc5fgCylBWBT4bCn0bIGXyn069rrYYRjsKrCWp3uPI
O'tkazib yubormang

Даниянинг амалдаги ҳукумати истеъфо берди

Дания бош вазири Хелле Торнинг-Шмитт жума куни қиролича Маргрета IIга амалдаги ҳукуматнинг истеъфосини қабул қилишини сўраб мурожаат қилган.

S

  Куни кеча бўлиб ўтган парламент сайлови якунига кўра, Торнинг-Шмитт бошчилигидаги социал-демократик партия етакчилигидаги ўнг марказчилар амалда мағлубиятга учради.

Ўз ўрнида қиролича бош вазир мурожаатига жавобан янги ҳукумат шакллантирулгунга қадар ўз вазифасини бажариб туришини сўради.

Маълумки, сайлов натижасига кўра, Ларс Лекке Расмуссен раҳбарлигидаги Либерал партия етакчилик қилаётган ўнг марказчи партиялар “Кўк” блоги 52%дан кўпроқ овозга эга бўлган. Ларс Лекке Расмуссен 2009-2011 йилларда мамлакат бош вазири бўлган ва ҳозирги натижа бўйича айнан у бош вазирликка асосий даъвогар ҳисобланади.

Бош вазир номзоди яқин кунларда қироличанинг парламент партиялари вакиллари билан учрашувида аниқ бўлади.

Javob qoldirish

Email manzilingiz hech kimga ko'rsatilmaydi.Majburiy bo'limlar belgilangan *

*

Flag Counter